ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПО ГЕОЛОГИИ И МИНЕРАЛЬНЫМ РЕСУРСАМ

Государственное предприятие
«Институт минеральных ресурсов»

Новости

14-11-2019

22 декабр Сайлов куни

2019 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Шу муносабат билан “Минерал ресурслар институти” давлат корхонасида ҳам сайловлар бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш юзасидан 2019 йил 20 октябрдан 2019 йил 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” деб эълон қилинган. Институт ходимлари иштирокида 2019 йил 05 ноябрда “Сайловлар – демократия кузгуси”, 2019 йил 8 ноябрда “Демократик сайловлар мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили”, 2019 йил 12 ноябрда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” мавзуларида тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг мазмун моҳияти, ушбу сайловларнинг олдин ўтказилган сайловлардан фарқи, сайловларда қатнашиш тартиби, сайловларда қатнашадиган сиёсий партиялар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди ҳамда ходимларга сайловларда фаол қатнашиш ҳар бир инсоннинг ўз конституцион ҳуқуқи эканлиги тушунтирилди. “Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати” бўйича ҳам маълумот берилиб бу тўғрисида ижтимоий ролик намойиш этилди.

Сайловлар бўйича қўшимча маълумот ва ёрдам олиш учун ходим ўзи рўйхатдан ўтган сайлов участкаси комиссияларига мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.