ГП ИМР

ГОСУДАРСТВЕННЫЙ КОМИТЕТ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПО ГЕОЛОГИИ И МИНЕРАЛЬНЫМ РЕСУРСАМ

Государственное предприятие
«Институт минеральных ресурсов»

Новости

06-07-2017

Объявление

Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг 2017 йил 27 июндаги 50-сонли қарорига асосан Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика инситути, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети ҳузурида “04.00.01–Умумий ва минтақавий геология”, “04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё”, “04.00.04–Гидрогеология ва муҳандислик геологияси” ҳамда “04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари” ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли Илмий кенгаш ташкил этилди.

DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли Илмий кенгаш таркибидаги 04.00.04 ва 04.00.06 ихтисосликлари (геология-минералогия фанлари бўйича) илмий семинарда 2017 йил 7 июл куни соат 10:00 да “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонасининг мажлислар залида, тадқиқотчи Жураев Музаффар Рахматовичнинг 04.00.04 – “Гидрогеология ва мухандислик геологияси” ихтисослиги бўйича тайёрлаган “Фарғона ҳавзасида водород-сульфидли сувларнинг истиқболли тўпламларининг ҳосил бўлиш хусусиятлари” деб номланган диссертация иши кўриб чиқилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси, 64-уй, биринчи қават “ГИДРОИНГЕО институти” Давлат корхонасининг мажлислар зали (111-хона).